Ҳукуматимиз томонидан яратилган кенг имкониятлардан юртимиз тадбиркорлари самарали фойдаланишмоқда. Бундан 10 йил муқаддам Олтинкўл туманининг Жалабек қишлоғида фаолиятини бошлаган «Fikentex Andijon» Ўзбек-Малайзия қўшма корхонаси бугунги кунда ички бозор ва қўшни давлатларимизни турли ассортиментдаги пайпоқ маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.
Корхонада жами 90 нафар ишчи хизматчилар фаолият кўрсатмоқда. Корхона ишчиларининг аксарият қисми аёллар бўлиб, 80 нафарни ташкил этади, шу билан бирга 40 дан зиёд 30 ёшгача бўлган ёшлар бўлиб, шундан
15 нафари коллеж битирувчилари ҳисобланади.
Ишчилар учун маданий ва спорт тадбирлари режа асосида ташкил этиб келинмоқда. Моддий ёрдамга муҳтож бўлган ходимларга иш берувчи ва касаба уюшма маблағлари ҳисобидан моддий ва маънавий кўмак бериб келинмоқда.
Бундан ташқари корхона ходимлари навбати билан касаба уюшмалари санаторийларида имтиёзли соғломлаштирилмоқда, яна бир жиҳати ходимлар ота-оналарини ҳам санаторийларга юбориш имконитияти бор. Корхона маъмурияти ва касаба уюшма ҳамкорлигида ходимлар ҳар йилда бир неча маротаба Фарғона водийсининг сўлим жойларига дам олишлари ташкил этиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 25 июль куни корхона ташкил топганининг 10 йиллик байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хзмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши раиси А.Абдураимов ҳамда соҳадаги меҳнат фахрийлари таклиф этилди.
Байрам бахонасида бутун жамоа бир дастурхонга йиғилди ва қизиқарли куй, қўшиқлар ижро этилди. Тантана давомида корхонанинг бир қатор фаоллари касаба уюшма ташкилотининг фахрий ёрлиқлари ҳамда қимматбахо эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, осойишталик туфайли турмушимиз тобора фаровон бўлмоқда ва бундай байрамлар меҳнаткашлар кучига куч, ғайратига ғайрат қўшишга омил бўлади.